Ўзбекистоннинг мундиал учун 26 кишилик таркиби маълум бўлди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби маълум бўлди. 30 кишилик таркибда бўлган тўрт нафар футболчи АҚШга борганига қарамай, расмий рўйхатдан ўрин олмади.
© ufa2 июн куни ФИФА миллий терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионати-2026 мусобақаси учун якуний таркибларини расман эълон қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам мундиалда қатнашадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний таркибни 1 июн куни ФИФАга юборган.
Wikipedia порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чемпионат учун якуний таркиби шакллантирилган ва унда бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан танланган футболчилар акс этган.
Манбага кўра, Каннаваронинг аввалги кенгайтирилган 30 кишилик рўйхатига кирган бир нечта футболчилар якуний таркибдан жой ололмаган. Хусусан, Шерзод Темиров, Жасур Жалолиддинов, Русланбек Жиянов ва Умарали Раҳмоналиев чемпионат учун тасдиқланган 26 кишилик таркибга киритилмаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»).
Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев («Нефтчи»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Пахтакор»), Беҳруз Каримов («Сурхон»), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»), Рустам Ашурматов («Истиқлол», Эрон), Умар Эшмуродов («Насаф»), Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Англия), Абдулла Абдуллаев («Дибба», БАА).
Яримҳимоячилар: Отабек Шукуров («Банияс», БАА), Жамшид Искандеров («Нефтчи»), Азиз Ғаниев («Ал Батаеҳ», БАА), Шерзод Эсанов («Бухоро»), Одил Ҳамробеков («Трактор», Эрон), Акмал Мозговой («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир», Туркия),Аббос Файзуллаев («Истанбул Башакшеҳир», Туркия), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон), Азиз Амонов («Динамо»), Игор Сергеев («Персеполис», Эрон).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга борадиган 30 кишилик таркиби ҳақида маълумот берган эдик.



