add

Ўзбекистоннинг олтин захираси 38,68 млрд долларга етди — бу янги тарихий рекорд

Июлда валюта захиралари камайган бўлса-да, олтин нархи ортиши умумий активларнинг ўсишига сабаб бўлди.

Ўзбекистоннинг олтин захираси 38,68 млрд долларга етди — бу янги тарихий рекорд
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июль ойида яна ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига асосан хабар берилди. 1 август ҳолатига кўра, умумий захиралар миқдори 48,74 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 193,7 млн доллар ёки 0,4 фоизга кўпроқдир. Марказий банк олтин захирасининг қиймати 265 млн долларга ортиб, 38,68 млрд долларга етганини қайд этди. Бу кўрсаткич мамлакат тарихидаги энг юқори даража ҳисобланади. Олтин захирасининг умумий миқдори ўзгармаган — 11,7 млн трой унция. Шу боис ўсиш фақат нархлар ортиши ҳисобига рўй берди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг валюта захиралари сезиларли даражада — 366,3 млн долларга камайган. 1 август ҳолатига кўра, уларнинг ҳажми 8,48 млрд долларни ташкил қилди. Бу суммада 1,05 млрд доллар халқаро марказий банклар ва ХВЖдаги ҳисобларда, қолган 7,42 млрд доллар эса тижорат банкларида сақланмоқда. Қолаверса, Марказий банк портфелидаги қимматли қоғозлар қиймати 300 млн доллардан кўпроққа, яъни 42,7 фоизга ўсиб, 1,01 млрд долларни ташкил этди. Бу эса захиралардаги акция ва облигациялар улушининг 2 фоиздан ошиб кетишига олиб келди. Vaqt.uz aввалроқ Ўзбекистон июн ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олгани ҳақида хабар қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид