add

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари I чоракда 881 млн долларга етди

Ўзбекистоннинг 2025 йил биринчи чорагидаги ялпи ташқи қарзи 68,4 млрд долларни ташкил этди. Шундан давлат ташқи қарзи 35,8 млрд доллар, корпоратив секторига тегишли қарз эса 32,6 млрд доллар бўлди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари I чоракда 881 млн долларга етди
Маҳаллий ва халқаро иқтисодий шароитлар фонида фоиз тўловлари ҳам сезиларли даражада ўсгани қайд этилмоқда, деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев. Жорий йилнинг I чорагида мамлакатнинг ялпи ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари 881 млн долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ёки 98 млн долларга кўпдир. Шунингдек, 2024 йилнинг IV чорагига нисбатан тўловлар 25,3 млн долларга ошгани маълум қилинди. Ichiga Фоиз тўловлари тузилишида портфел инвестициялар, жумладан, евробондлар бўйича тўловлар катта улушни эгаллади. Ушбу йўналишда фоиз тўловлари 174 млн долларга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга, аниқроғи 89,3 млн долларга ошди. Бошқа турдаги инвестициялар бўйича эса тўловлар 707 млн долларни ташкил қилиб, 8,2 млн долларга кўпайди. Шу билан бирга, ташқи қарз бўйича ўртача йиллик фоиз ставкаларида тушиш кузатилди. Агар 2024 йил биринчи чорагида ўртача ставка 5,9 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 5,2 фоизга пасайди. Бу ҳолат халқаро молия бозорларида, хусусан ривожланган давлатларда фоиз ставкаларининг пасайиши билан изоҳланади. Аммо мутахассиснинг таъкидлашича, глобал ноаниқликлар туфайли фоиз ставкалари узоқроқ вақт юқори даражада сақланиб қолиши ва кутилганидан кечроқ пасайиши мумкин. Бу эса яқин келажакда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари кутилгандан юқори суръатларда ўсиши хавфини келтириб чиқаради.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари I чоракда 881 млн долларга етди | Vaqt.uz