Ўзгидромет 4 июн куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
Эртага мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланади, баъзи жойларда эса қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
© Javhar ChorshanbiyevaЎзгидромет 4 июн куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 10-12 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19...+21 даража, кундузи +31...+33 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.





