Ўзига кредит олишни тақиқлаган фуқаролар сони маълум қилинди

Бугун 10:251 дақиқа

Ўзбекистонда 2,2 млндан ортиқ фуқаро «Кредитга тақиқ» хизмати орқали ўзини кредит олишдан ҳимоя қилмоқда.

Ўзига кредит олишни тақиқлаган фуқаролар сони маълум қилинди © infokredit.uz

Ўзбекистонда кредит олишни чеклаш хизматидан фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ошди. Кредит-ахборот таҳлил маркази маълумотига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатига ушбу хизматдан 2 207 753 нафар фуқаро фойдаланган.

Йил бошидан буён тизимга 1,7 миллиондан ортиқ фуқаро қўшилган. Солиштириш учун, йил бошида хизматдан фойдаланувчилар сони 438 322 нафарни ташкил этган эди.

Ўзини ўзи чеклашни ўрнатганлар орасида эркаклар сони 1 283 506 нафарни, аёллар эса 924 247 нафарни ташкил этмоқда. Бу механизм орқали фуқаролар ўз номига кредит, микрозайм ёки кредит карталари расмийлаштирилишини ихтиёрий равишда чеклай олади.

photo_2026-04-15_09-56-30

Фойдаланувчилар «кредитга тақиқ» хизматидан онлайн ва офлайн шаклда мустақил равишда фойдаланиб, уни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга:

1) «КАТМ мобил иловаси орқали - «Оммабоп хизматлар» бўлимидан «Кредитга тақиқ» хизмати. Android | IOS

2) Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет бўлимидан.

Call-марказ: (+998) 712034747, Телеграм: @katm_uz

3) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва унинг мобил иловаси орқали «Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш» саҳифасидан фойдаланиш мумкин.

4) Юртимиз ҳудудида жойлашган барча Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам фаоллаштириш ёки ўчириш имконияти мавжуд

«Кредитга тақиқ» — жисмоний шахсларга ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.

Хизматдан фойдаланиш бепул тақдим қилинади.

Теглар

Мавзуга оид