Педагоглар фарзандларига контракт бўйича 30 фоиз чегирма берилиши мумкин

Бугун 09:411 дақиқа

Давлат олийгоҳларида кундузги таълим шаклида ўқиётган педагоглар фарзандларига контракт тўлови учун 30 фоизлик чегирма бериш режалаштирилмоқда.

Педагоглар фарзандларига контракт бўйича 30 фоиз чегирма берилиши мумкин © «Yoshlar – kelajagimiz» jamg‘armasi

Қарор лойиҳасига кўра, имтиёз давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга татбиқ этилади. Чегирма ҳар ўқув йилида бир марта қўлланилиши белгиланган.

Чегирма:
Фақат давлат ОТМлари учун;
Кундузги таълим шаклида;
Бакалавриат босқичида;
Ҳар ўқув йилида бир марта қўлланилади.

Имтиёзни олиш учун талабалар ёки уларнинг ота-оналари ҳар йили онлайн ариза топшириши керак бўлади. Ҳозирча қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси босқичида экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил 20-апрел соат 14:00 дан бошлаб олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун қабул очилган. Vaqt.uz қандай қилиб субсидия олиш ва нималарга эътибор қаратиш ҳақида тушунтирган эди.

Ўқитувчилар учун субсидия Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 19-февралдаги қарори билан ажратилмоқда. Низом бўйича субсидия ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаб бериш учун берилади. 

Субсидия бу давлат томонидан ажратиладиган, қайтарилиши шарт бўлмаган маблағ тури ҳисобланади. 

Ариза бўйича барча баҳолашлар, (стаж, тоифа, уй-жойи бор-йўқлиги) subsidiya.idm.uz платформасида инсон омилисиз амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид

Педагоглар фарзандларига контракт бўйича 30 фоиз чегирма берилиши мумкин | Vaqt.uz