add

Пентагон раҳбари жаҳон вазиятини 1939 йил билан таққослади

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет дунёдаги ҳозирги вазиятни «фалокат олди пайт» деб баҳолади ва уни 1939 ҳамда 1981 йиллар билан таққослади.

Пентагон раҳбари жаҳон вазиятини 1939 йил билан таққослади

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вашингтондаги Форт-Макнейр денгиз ҳарбий коллежидаги чиқиши чоғида жаҳондаги вазиятни кескин баҳолади. Унинг фикрича, бугунги геосиёсий муаммолар ва хавф-хатарлар тез суръатда ортмоқда ва тарихдаги йирик инқирозлар арафасини эслатмоқда.

«Душманлар бирлашмоқда, таҳдидлар кучаймоқда. Буни сиз ҳам ҳис қиляпсиз, мен ҳам», — деди Ҳегсет. Унинг нутқи Forbes Breaking News’нинг YouTube каналида эълон қилинди.

Вазир 1939 йилни мисол сифатида келтирди — айнан ўша йили Иккинчи жаҳон уруши бошланган эди. Шунингдек, 1981 йилда совуқ урушдаги янги кескинлик бошланганини, Полшада ҳарбий ҳолат жорий этилганини ва АҚШ томонидан СССРга қарши иқтисодий санкциялар қўлланганини эсга солди.

Ҳегсет ўз чиқишида АҚШнинг душманлари саф тузмоқда, деб таъкидлади. Унинг таъбирида бугунги вазият, айниқса, глобал хавфсизлик нуқтайи назаридан катта эътибор талаб қилади. Шундай шароитда АҚШ ҳарбийларининг роли янада муҳим, дея у таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 1981 йили АҚШ президенти этиб Роналд Рейган сайланган ва совуқ уруш давридаги кескин муносабатларга қарамай, унинг иккинчи муддати охирида уруш тугаши билан якунланган.

Теглар

Мавзуга оид

Пентагон раҳбари жаҳон вазиятини 1939 йил билан таққослади | Vaqt.uz