add

Покистон тез орада ўзининг илк сув ости кемасига эга бўлади

Кеча 22:563401

Покистон ҳарбий-денгиз кучлари 2026 йилда Хитойда лойиҳалаштирилган илк сув ости кемасини қабул қилишни режалаштирмоқда.

Покистон тез орада ўзининг илк сув ости кемасига эга бўлади

Покистон ҳарбий-денгиз кучлари Хитойда лойиҳалаштирилган биринчи сув ости кемасини 2026 йилда қабул қилишни режалаштирмоқда.

Покистон ҳарбий-денгиз кучлари штаби бошлиғи адмирал Навид Ашраф якшанба куни эълон қилинган Global Times газетасига берган интервюсида, Исломободнинг 2028 йилгача «Ҳангор» синфидаги саккизта сув ости кемасини олиш бўйича келишуви «силлиқ давом этаётгани»ни маълум қилди.

«У бу сув ости кемалар Покистоннинг Шимолий Арабистон денгизи ва Ҳинд океанини назорат қилиш имкониятларини оширишини таъкидлади», - дея хабар бермоқда Reuters.

Xitoy сув ости кемаларини етказиб бериш бўйича келишув ҳақидаги янги маълумотлар май ойида Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Хитойда ишлаб чиқарилган J-10 қирувчи самолётлари ёрдамида Ҳиндистоннинг Францияда ишлаб чиқарилган Rafale самолётини уриб туширганидан сўнг эълон қилинди.

Қиймати тахминан 5 миллиард доллар бўлган сув ости кемаларини етказиб бериш бўйича келишув шартларига кўра, дастлабки тўртта дизел-электр ҳужумкор сув ости кемаси Хитойда қурилади, қолган кемалар эса ушбу Жанубий Осиё давлатининг техник имкониятларини ошириш мақсадида Покистонда йиғилади.

Теглар

Мавзуга оид

Покистон тез орада ўзининг илк сув ости кемасига эга бўлади | Vaqt.uz