Logo

Полшада оммавий сафарбарлик варақалари тарқатилмоқда

Бугун 20:001 дақиқа

Бу хабар фонида Россия урушнинг «Оқ китоби» ҳақида баёнот берди.

Полшада оммавий сафарбарлик варақалари тарқатилмоқда

Полшадаги ҳарбий рекрутинг марказлари захирадаги ҳарбийлар ва айрим фуқаролик мутахассисларига йиллик сафарбарлик варақаларини жўнатишни бошлади.

Эҳтимолий урушга тайёргарлик

Мамлакат қуролли кучлари вакиллари буни тинчлик давридаги одатий жараён эканини, мақсад — эҳтимолий инқироз юз бергудек бўлса, кадрларни олдиндан тақсимлаб қўйишдан иборатлигини таъкидламоқда.

Полша қонунчилигига кўра, сафарбарлик чақируви тинчлик даврида ҳам берилиши мумкин. Бу ҳужжат фуқарога муайян ҳарбий вазифа юклатилганини тасдиқлайди.

Унда мамлакатда сафарбарлик эълон қилинган ёки уруш бошланган тақдирда, чақирилувчи айнан қайси ҳарбий қисмга ва қаерга етиб бориши кераклиги кўрсатилади.

Полша Марказий ҳарбий рекрутинг марказининг изоҳлашича, бундай варақаларни тайёрлаш ва эгаларига етказиш ҳар йили ўтказиладиган одатий жараён ҳисобланади.

Россиянинг муносабати

Бу хабар фонида Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Европа Иттифоқининг асосий ҳужжатларида 2030 йиллар арафасида Россия билан кенг кўламли қуролли тўқнашувга тайёргарлик кўриш сценарийси очиқ-ойдин ёзиб қўйилганини маълум қилди.

«2030 йилга бориб йирик қуролли можарога шай туриш масаласи Европа Иттифоқи ҳужжатларида, хусусан, Европа мудофаасига бағишланган ва «Европани қайта қуроллантириш режаси. 2030 йилга тайёргарлик» деб номланган «Оқ китоб»да аниқ белгилаб қўйилган», — деди у.

Теглар

Мавзуга оид