add

Президент администрацияси куч тузилмалари раҳбарларига муҳим вазифа юклади

28.11.2025 | 22:088041 дақиқа

Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар тарқалиши ва уюшган жиноятчиликка қарши тезкор тизим яратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент администрацияси куч тузилмалари раҳбарларига муҳим вазифа юклади

Бугун, 28 ноябр куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан ишчи йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Йиғилишда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.

«Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт», - дея ёзди Саида Мирзиёева.

Теглар

Мавзуга оид