
Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилди
Президент фармонига кўра, стратегик режалаштириш соҳасида фаолият юритаётган агентлик, жамғарма ва кенгаш қайта ташкил этилмоқда.

Аввалроқ «Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–201-сонли Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Ушбу фармонга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилади.
Шу жумладан, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилади.
Шунингдек, Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилинади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.





