add

Президент икки ҳокимни ишдан олди

Президент ҳузуридаги йиғилишда Чироқчи ва Денов ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларини ишдан олиш белгиланди.

Президент икки ҳокимни ишдан олди

Денов тумани ҳокими И.Аброров ва Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, ишдан олинади. Бу ҳақда бугун, 19 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган.

Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.

Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган.

Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.

Шу боис, Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.

Теглар

null null

Vaqt.uzМақолалар сони: 563

Барчаси

Мавзуга оид

Президент икки ҳокимни ишдан олди | Vaqt.uz