Logo

«Қандайдир ғалаба керак»: Путин маслаҳатчиларига дакки берди

Украина ва унинг иттифоқчилари Россия энергетика инфратузилмасига зарбалар Кремлни урушни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин деб ҳисоблаган. Бироқ, бу ҳужумлар Путиннинг урушни давом эттириш ва қасос олиш истагини кучайтирган.

«Қандайдир ғалаба керак»: Путин маслаҳатчиларига дакки берди

Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар орқали уюштирилаётган мунтазам ҳужумлар ва Украина Қуролли кучларининг бошқа муваффақиятлари Россия етакчиси Владимир Путинни дарғазаб қилган.

«Reuters» агентлигининг Россия президенти билан мунтазам мулоқот қиладиган манбаларига таяниб хабар беришича, Путин Украинага «қаттиқ жавоб» қайтаришга қарор қилган.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, Украина ва унинг иттифоқчилари Россия энергетика инфратузилмасига зарбалар Москвага босимни кучайтириши ва Кремлни урушни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин деб ҳисоблаган.

Бироқ, «Reuters» манбаларининг таъкидлашича, бу ҳужумлар Путиннинг урушни давом эттириш ва қасос олиш истагини кучайтирган.

Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига қилинган қатор ҳужумлардан сўнг, рус армиясининг Киевга бир неча бор ёппасига зарба бериши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

Кремл ғалаба хоҳлайди

«Reuters» манбаларига кўра, Путин Донбассни тўлиқ эгаллаш режасидан воз кечиш ниятида эмас.

У можарони ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатиб туришни таклиф қилган бир гуруҳ маслаҳатчиларига дакки берган ва Кремлга «қандайдир ғалаба кераклигини» уқтирган.

Агентлик манбаларининг билдиришича, Путин Россия армияси яқин орада бутун Донбасс ҳудуди устидан назорат ўрната олишига ҳамон ишонмоқда.

Уруш кучайиши мумкин

Агентлик суҳбатдошлари Путин вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр эканини билдирмоқда.

Улардан бири бундай жараён яқин ойлар ичида бошланиши мумкинлигини айтган,

Аммо агентлик суҳбатдошлари мазкур кескинлашув айнан қандай кўринишда бўлишига аниқлик киритмаган.

Теглар

Мавзуга оид