add

Қашқадарёда Nexia ва Cobalt тўқнашди: бир киши ҳалок бўлди

Бугун 12:551771

Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши вафот этди, икки нафар фуқаро жароҳатланди. ЙТҲда 9 қурбон борлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Қашқадарёда Nexia ва Cobalt тўқнашди: бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Nexia ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси юз берган ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.

Ушбу ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди, аммо бу маълумот расмий манбалар томонидан рад этилди.

Маълумотларга кўра, воқеа 7 ноябр куни соат 17:20 ларда М-39 «Тошкент–Термиз» халқаро автомагистралининг 1257-километрида содир бўлган.

Йўлда ҳаракатланаётган Nexia 2 ва Cobalt русумли автомашиналар тўқнашган. Оқибатда бир йўловчи шифохонада олинган жароҳатлардан вафот этган, яна икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бўлимига етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан болиқ жиноят иши қўзғатилган.

ЙҲХБ ҳодиса ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатмасликка ва фақат текширилган ахборот манбаларидан фойдаланишга чақирди.

Теглар

Мавзуга оид

Қашқадарёда Nexia ва Cobalt тўқнашди: бир киши ҳалок бўлди | Vaqt.uz