Қайси банк банкоматларидан фоизсиз пул ечиш мумкин?

Бугун 11:1019 дақиқа

Банк тизимида жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар бўйича комиссиялар миқдори эълон қилинди.

Қайси банк банкоматларидан фоизсиз пул ечиш мумкин? © © Foto: spot.uz

Марказий банк 2026 йил март ойи ҳолатига кўра, банк тизимида жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар бўйича комиссиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилди.

Регулятор маълумотига кўра, комиссия миқдори ҳар бир банкнинг ўз ички тариф сиёсатига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.

Рўйхат давлат (9 та) ва хусусий банклар (20 та) кесимида алоҳида тақдим қилинган.

Банкоматлар орқали картани тўлдириш ва нақдлаштириш бўйича

Банкоматлар орқали ўз банк картасини тўлдириш аксарият банкларда мутлақо бепул амалга оширилади. Бироқ истиснолар ҳам бор: давлат банкларидан «Mikrokreditbank»да бу операция учун 0,5 фоиз комиссия ундирилади. Хусусий банклар ичида эса «Ipotekabank» 1 фоизлик комиссия мавжуд.

Бошқа банк карталарини банкомат орқали тўлдириш учун эса битта банкдан ташқари («Ipotekabank»да бу комиссия 2 фоиз) қолган барча банк 1 фоизлик комиссия олади.

Ўзбекистондаги ҳеч қайси банк банкоматлар орқали банк карталаридан пул ечиш хизматини бепулга амалга оширмайди. Миллий валютадаги нақд пулни ечиб олишда деярли барча давлат ва хусусий банклар 1 фоиз атрофида комиссия ундирмоқда. Фақатгина «Garantbank» ўз банк карталари учун нақдлаштиришда 0,7 фоиз комиссия белгилаган. Бироқ бошқа банк карталари учун бу банк ҳам умумий бозор амалиётига мос равишда 1 фоиз комиссия олади.

Аммо айрим банклар фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликларни таклиф қилмоқда. Хусусан, «TBC Bank» ва «Uzum Bank» банкомат орқали нақд пул ечишда ундирилган комиссияни кешбек сифатида қайтариш амалиётини жорий қилган.

Масалан, карта орқали 10 млн сўм нақдлаштирилганда одатда 1 фоиз — яъни 100 минг сўм комиссия ушлаб қолинади. Бироқ мазкур банкларда бу сумма кейинчалик мижозга қайта қайтарилади: «TBC Bank»да кешбек ой бошида туширилса, «Uzum bank»да эса 15 дақиқа ичида қайтариб берилади.

Касса терминаллари орқали нақд пул олиш

Касса терминаллари орқали нақд пул ечиш хизматларида давлат ва хусусий банклар ўртасида муайян тафовут кузатилади.

Давлат банкларида чиқарилган карталар бўйича миллий валютада нақд пул олиш фақат «Turon Bank»да бепул амалга оширилади, қолган давлат банкларида эса 1 фоиз комиссия белгиланган. Шунингдек, бошқа банк карталари орқали давлат банклари касса терминалларидан фойдаланилганда ҳам одатда 1 фоиз комиссия ундирилади.

Хусусий банкларда эса тарифлар нисбатан мослашувчан ва айрим ҳолларда арзонроқ. Жумладан, «Ipak Yuli Bank», «Trastbank», «Kapitalbank», «Soderot bank» ва «Octo bank»да ўз карталари орқали касса терминалларидан нақд пул олиш бепул.

Бундан ташқари, «Tengebank», «Madad Invest Bank», «Poytaxt bank» ва «Universalbank» 0,5 фоизлик комиссия қўлласа, «Garantbank»да бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил этади. Қолган хусусий банкларда эса одатда 1 фоиз комиссия сақланиб қолган.

Бошқа банк карталари орқали касса терминалларидан нақд пул ечишда эса тарифлар бироз юқорироқ. Масалан, «Davrbank»да комиссия 2 фоизни ташкил этади, «Poytaxtbank»да 0,5 фоиз, қолган аксарият банкларда эса 1 фоиз атрофида белгиланган.

Умуман олганда, касса терминаллари орқали нақд пул олиш хизматларида ягона тариф йўқ: давлат банкларида стандарт 1 фоиз сақланса, хусусий банклар орасида рақобат туфайли бепул ва паст комиссияли таклифлар ҳам мавжуд. Бу эса мижозларга ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, мақбул банкни танлаш имконини беради.

BankNaqd yechish (o'z karta)Naqd yechish (boshqa karta)To'ldirish (o'z karta)To'ldirish (boshqa karta)
Garantbank0,7%1%Bepul1%
Milliy bank1%1%Bepul1%
Sanoat qurilish bank1%1%Bepul1%
Agrobank1%1%Bepul1%
Mikrokreditbank1%1%0,5%1%
Xalq banki1%1%Bepul1%
BRB1%1%Bepul1%
Turonbank1%1%Bepul1%
Aloqa bank1%1%Bepul1%
Asakabank1%1%Bepul1%
Ipoteka-bank1%1%1%2%
Hamkorbank1%1%Bepul1%
Ipak Yo'li bank1%1%Bepul1%
Trastbank1%1%Bepul1%
Kapitalbank1%1%Bepul1%
Anor bank1%1%Bepul1%
Asia Alliance Bank1%1%Bepul1%
Davr bank1%1%Bepul1%
Infin bank1%1%Bepul1%
Octobank1%1%Bepul1%
Universal bank1%1%Bepul1%
Soderot bank1%1%Bepul1%
Poytaxt bank1%1%Bepul1%
Orient Finans bank1%1%Bepul1%
AVO bank1%1%Bepul1%
Tenge bank1%1%Bepul1%
Madad Invest bank1%1%Bepul1%
Hayot bank1%1%Bepul1%
Uzum bank1%1%Bepul1%


Теглар

Рухсора Жовлиева

Рухсора ЖовлиеваМақолалар сони: 766

Барчаси

Мавзуга оид