Logo

Қиммат гўшт, қуриётган яйловлар ва миллион евролик “лоторея” фожиаси | Fikr vaqti

Ҳурматли томошабин, дастур аввалида сизни бозорга, бозор бўлгандаям деҳқон бозорига таклиф қилмоқчиман. Йўқ, ҳозир студиядан чиқибоқ, бозорга қараб кетмоқчи эмасман, албатта. Шунчаки тасаввурларни ишга соламиз ва ўзингизни бир неча сонияга деҳқон бозорининг гўшт расталари қаторида дея тасаввур қилинг. Энди қассобнинг ёнига гўшт нархини сўраш учун яқинлашинг.

Қассоб айтган айтган нархни эшитаркансиз, сумма жуда қимматлиги, режалаб келган килограмингиздан камроқ олиб туришга мажбур бўлишингизни ўйлаб қолдингиз, а? Ҳар ҳолда охирги вақтларда бизга тез-тез келиб турадиган мурожаатлар мазмунида шу ҳақда – гўшт жуда қимматлаб кетди.
 
Хўш, бу қассобларнинг инсофи билан боғлиқми ёки озуқа нархи билан? Балки масала умуман бошқа – минтақадаги чўлланиш билан боғлиқ жиҳатдир. Fikr vaqti дастурининг навбатдаги суҳбатдоши ўзининг Германиядаги фаолияти ва Ўзбекистон бўйича кузатувлари билан гўшт ва сут маҳсулотлари нархи баландигида бир қатор омилларни сабаб сифатида кўради.
 
Меҳмонимиз асли сирдарёлик бўлган ва ҳозирда Германияда яшаб, шу мамлакатда юзга яқин фермерга чорвачилик соҳасида ўз маслаҳатларини бериб келувчи мутахассиз Жаҳонгир Омонов.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 96

Барчаси

Мавзуга оид

Қиммат гўшт, қуриётган яйловлар ва миллион евролик “лоторея” фожиаси | Fikr vaqti | Vaqt.uz