Қирғизистон мамлакатдан ёнилғи олиб чиқишни тақиқлади
Мамлакатдаги ёнилғи бозорида танқислик юзага келган. Киритилган вақтинчалик чекловлардан нафта, мазут ва печ ёқилғиси мустасно ҳисобланади.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ёнилғи-мойлаш материаллари бозоридаги инқироз фонида Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ)га аъзо мамлакатларига нефт ва нефт маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқловчи қарор қабул қилди. Бу ҳақда Nur.kz нашри маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг расмий сайтида эълон қилинган қарорга мувофиқ, мамлакатда нефт ва нефт маҳсулотларини олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди.
Истиснолар ва чеклов муддати
Киритилган вақтинчалик чекловлардан нафта, мазут ва печ ёқилғиси мустасно ҳисобланади.
Таъкидланишича, мазкур тақиқ ички бозор тўйингунга қадар ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқининг автомобил ва темир йўл транспорти орқали умумий нефт ва нефт маҳсулотлари бозорлари шакллангунига қадар амал қилади. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар қуйидагилардан иборат:
Арманистон
Беларус
Қозоғистон
Қирғизистон
Россия
Ўзбекистон, Куба ва Молдова мамлакатлари ушбу иттифоқда кузатувчи давлат мақомига эга.





