Қирғизистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

Бугун 15:401 дақиқа

Ислом динидаги асосий байрамлардан бири бўлган Қурбон ҳайити санаси ой календарига кўра белгиланади ва ҳар йили ўзгариб туради.

Қирғизистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди © 24.kg

2026-йилда Қирғизистонда Қурбон ҳайит байрами 27-май куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси маълум қилди.

Ислом динидаги асосий байрамлардан бири бўлган Қурбон ҳайит санаси ой календарига кўра белгиланади ва ҳар йили ўзгариб туради. Қурбон ҳайит ҳаж амалининг якунланишини ифодалайди ҳамда қурбонлик қилиш ва хайрия каби анъанавий маросимлар билан бирга ўтади.

Ушбу кун одатда расмий дам олиш куни сифатида эълон қилинади.

Рамазон ҳайити

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланганди. Ўзбекистонда ҳам шу сана Рамазон ҳайити куни бўлди. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 20−23 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 3 кун, яъни 20−22 март саналарида дам олди.

Қурбон ҳайитида дам олиш кунлари бўйича ҳали қарор эълон қилинмади.

Теглар

Мавзуга оид