Қирғизистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги тугатилди

Президент фармонига кўра, Қирғизистонда Рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги тугатилиб, унинг функциялари президент маъмурияти таркибига ўтказилди.

Қирғизистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги тугатилди © akipress

Қирғизистонда рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги тугатилди. Бу ҳақдаги фармонни президент Садир Жапаров имзолаган, деб хабар берди «Knews».

Вазирлик мамлакатни рақамлаштириш учун жавобгар эди. Фармонга кўра, у президент ҳузуридаги бошқарув ишлари идораси таркибига ўтказилади.

Қарор «рақамли трансформацияни жадаллаштириш, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва рақамли технологиялар бозорини ривожлантириш ҳамда республика бўйлаб IT-парклар ташкил этиш» мақсадида қабул қилинган.

Вазирлик нима қиларди?

2025-йил март ойида ушбу вазирлик қайта номланиб, ваколатлари кенгайтирилган эди. У фақат рақамли хизматлар ва электрон имзо тизимини эмас, балки инновацион технологиялар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва сунъий йўлдош тизимларини ҳам бошқарган.

Шунингдек, у архив иши, рақамли таълим, электрон соғлиқни сақлаш ва аҳолини рўйхатга олиш каби йўналишлар билан ҳам шуғулланган.

Теглар

Мавзуга оид