Logo

Қирғизистонда рақамли тўловлар ва QR-кодлар сони ошмоқда

Бу ҳақда мамлакат Миллий банки раиси Алмаз Бакетаев парламент йиғилишида маълум қилди.

Қирғизистонда рақамли тўловлар ва QR-кодлар сони ошмоқда

Қирғизистонда 2025 йилда муомаладаги банк тўлов карталари сони 9,9 миллион донани ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Миллий банки раиси Алмаз Бакетаев парламент йиғилишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бир йил давомида банк тўлов карталари сони 7,9 фоизга ошган.
 

«Шунингдек, мамлакатда банкоматлар сони 1,8 фоизга, ПОС-терминаллар сони 1,9 фоизга, тўлов терминаллари сони 3,4 фоизга ва электрон ҳамёнлар сони 1,9 фоизга кўпайди», — деди Бакетаев.

Бундан ташқари, ўтган йили Қирғизистонда QR-кодлар орқали жами 578,9 миллион сўмлик тўловлар амалга оширилган. Миллий банк раисининг таъкидлашича, мамлакатда тўлов тизимларини рақамлаштириш жараёни жадал суръатларда давом этмоқда. Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек давлат ва маҳаллий муассасаларда 114,1 мингта QR-код ўрнатилган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўпдир.

Теглар

Мавзуга оид