add

Қорақалпоғистонда IT университет ва стартаплар технопарки ишга тушади

Президент қарори билан Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо қилинади. У ерда IT университет, стартаплар технопарки ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти юритади.

Қорақалпоғистонда IT университет ва стартаплар технопарки ишга тушади

«Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида хабар берилди.

Ушбу қарорга кўра, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади. Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида келгуси йилдан «Киберҳуқуқ» йўналиши ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Қорақалпоғистонда IT университет ва стартаплар технопарки ишга тушади | Vaqt.uz