Қорақалпоғистонда махсус майнинг зона ташкил этилади

Бугун 14:451 дақиқа

Зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади. У ердаги резидентларнинг даромадлари 2035-йилгача солиқлардан озод қилинади.

Қорақалпоғистонда махсус майнинг зона ташкил этилади © Turizm qo‘mitasi

Қорақалпоғистон Республикасида «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 17-апрел куни қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади.

Махсус зона доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:

*майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизими ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбалар, шунингдек, водород электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга;

*майнинг натижасида олинган крипто-активлар белгиланган тартибда миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан тўғри шартномалар асосида сотилишига ва (ёки) уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлашга ва бошқалар.

Солиқ имтиёзи

«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси» ташкил этилади. Талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тўғрисида ариза билан дирекцияга мурожаат қилади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланди.

2035-йил 1-январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операциялардан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.

Теглар

Мавзуга оид