Қозоғистон Ўзбекистонга транзитни тезлаштириш учун йўл қурмоқда

Сариағаш айланма йўли қурилиши Ўзбекистон йўналишидаги транзитни тезлаштириб, тирбандликларни камайтиради.

Қозоғистон Ўзбекистонга транзитни тезлаштириш учун йўл қурмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида республика аҳамиятига эга бўлган янги автомобил йўли — Сариағаш шаҳрини айланиб ўтувчи трасса қурилишига старт берилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон йўналишидаги транзит ҳаракатини тезлаштиришга қаратилган муҳим инфратузилмавий ташаббус ҳисобланади.

Сариағашдаги тирбандлик муаммоси

Қайд этилишича, Сариағаш шаҳри бугунги кунда Ўзбекистон билан боғловчи асосий транспорт тугунларидан бири саналади. Бироқ шаҳар ичидан ўтувчи улкан транзит оқими йўлларда тирбандликларни юзага келтирмоқда.

Янги айланма йўл қурилиши орқали транзит транспортини шаҳар ташқарисига йўналтириш режалаштирилган.

Йирик инфратузилмавий лойиҳа

Лойиҳа доирасида узунлиги 102,6 километр бўлган, тўрт тасмали ҳаракатга мўлжалланган трасса барпо этилади.

Мазкур лойиҳа орқали Ўзбекистон йўналишидаги юк ташиш жараёнлари тезлашиб, минтақавий савдо ва логистика алоқалари янада ривожланиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид