add

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат ёзди

Тўқаев мактубда Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган.

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат ёзди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мактубда Тўқаев жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган.

Хатда мазкур ташрифнинг тарихий аҳамияти қайд этилган бўлиб, у Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашга кучли туртки бергани таъкидланган.

Қозоғистон президенти Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилишини ҳам юқори баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, минтақа ҳамкорлигининг барча йўналишлари бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбойжоннинг тўлаҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамиятга эга воқеа мақомини берган.

Мавзуга оид

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат ёзди | Vaqt.uz