Logo

Қозоғистонда транспорт хавфсизлиги ёмонлашмоқда

Бугун 17:152 дақиқа

Қозоғистонда темирйўл, сув ва ҳаво транспортидаги ҳодисалар сони ошиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, айниқса темирйўл тармоғида хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар кескин кучайган.

Қозоғистонда транспорт хавфсизлиги ёмонлашмоқда

Қозоғистонда транспорт хавфсизлиги билан боғлиқ жиноят ишлари сони сўнгги йилларда сезиларли даражада ошди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, темирйўл, сув ва ҳаво транспортида хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят ишлари сони 19 тадан 31 тага етган.

Энг кўп муаммолар темирйўл соҳасида кузатилмоқда. Агар 2020 йилда поездлар иштирокида 967 та фавқулодда ҳолат қайд этилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 1300 тага етган. Улар орасида бешта ҳалокат, битта йирик авария ва 940 дан ортиқ майда ҳодисалар мавжуд. Энг кўп ҳолатлар Ақтўбе, Қорағанда ва Жамбил вилоятларида рўй берган.

Темирйўлдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби


Темирйўлдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаби фуқароларнинг белгиланмаган жойлардан релсларни кесиб ўтишидир. Бундай ҳолатлар сони 2020 йилдан бери 26,1 фоизга камайган бўлса-да, ўтган йил поездлар остида қолиб 30 киши ҳалок бўлган, яна 38 нафар фуқаро жароҳат олган.

Сув транспортидаги ҳодисалар

Сув транспортидаги ҳолатлар эса йилдан-йилга кескин ўзгариб турмоқда. 2020 йилда 11 та ҳодиса қайд этилган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 20 тагача кўтарилган. 2025 йилда эса тўққизта ҳодиса расман рўйхатга олинган. Мутахассислар бу ҳолатни кемалар паркининг эскириши ва назоратнинг етарли эмаслиги билан изоҳламоқда.

2023 йилда сувдаги ҳодисалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва етти киши жабрланган. Расмий ҳисоботларда 2025 йил қурбонларсиз ўтгани қайд этилган бўлса-да, июл ойида Алакўл кўлида катер қария аёлни босиб кетиши оқибатида унинг вафот этгани маълум қилинган.

Ҳаво транспортидаги вазият

Ҳаво транспортида вазият нисбатан барқарор. Авиациядаги ҳодисалар сони 2020 йилдаги 53 тадан 2025 йилда 41 тага тушган. Бироқ йирик ҳалокатлар ҳамон кузатилмоқда. Улардан энг оғири 2024 йил декабрида Ақтаў яқинида содир бўлиб, унда 39 киши ҳалок бўлган. Жорий йил май ойида эса Павлодар вилоятида Ан-2 самолёти қулаши оқибатида бир учувчи ҳалок бўлган.

Теглар

Мавзуга оид