Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош мутахассислари пора билан қўлга тушди

Бугун 09:341 дақиқа

Наманган вилоятида нотурар бино учун қурилиш рухсатномасини олиб бериш эвазига 22 минг доллар талаб қилган мансабдорлар қўлга тушди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош мутахассислари пора билан қўлга тушди © DXX matbuot xizmati

Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган нотурар бино қурилиши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик ҳизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Янги Наманган туманида жойлашган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиш учун мансабдорлар тадбиркорга ноқонуний талаб қўйган.

«Хизмат ҳақи» миқдори

Тергов материалларига кўра, улар жорий йил март ойида тадбиркордан 7 минг АҚШ долларини олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган. Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид