add

Қуёшдан отилган плазма сабаб Ерда магнит бўронлари кузатилади

Бугун 09:18881

10 ноябрдан бошлаб Ерга икки хил қуёш плазма оқими етиб келади. Бу G2 ва эҳтимол G3 даражали магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Қуёшдан отилган плазма сабаб Ерда магнит бўронлари кузатилади

Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораториясининг маълум қилишича, келаётган ҳафтада Ер атрофида бир нечта геомагнит бузилишлари кузатилади. Бу ҳолат Қуёшдан чиқарилган икки хил плазма оқими билан боғлиқ. Биринчи оқим 7 ноябрда содир бўлган M1.7 классдаги ёруғлик чақнаши ортидан юз берган ва 10 ноябр куни Ерга етиб келади. У G2 даражали ўртача магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин.

Иккинчи отилиш эса анча кучли бўлиб, қуёшдаги X-класс ёруғлик чақнаши натижасида юз берган. Бу оқим 12 ноябр, сешанба куни кечқурун Ерга етиб келиши кутилмоқда. Геофизик ҳисоб-китобларга кўра, унинг энг зич қисми Ер орбиталари текислигидан юқорида ўтиши мумкин ва бу ҳолат таъсир даражасини пасайтиради. Шунинг учун асосий бурон ҳам G2 ёки энг кўпи билан G3 даражасида бўлади, деб баҳоланмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жараёнлар инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса, юрак-қонтомир хасталиклари бўлган фуқаролар эҳтиёт бўлишлари лозим. Шунингдек, GPS навигация ва алоқа тармоқларида вақтинча узилишлар рўй бериши эҳтимоли ҳам бор.

Айни пайтда Ер ва Қуёш орасидаги геомагнит фаоллик юқори даражада эмас. Аммо яқин ҳафтада фаоллик яна ортади. Модел натижаларига кўра, ушбу икки чиқарилиш жуда хавфли эмас, аммо синчиклаб кузатишни талаб қилади.

Теглар

Мавзуга оид

Қуёшдан отилган плазма сабаб Ерда магнит бўронлари кузатилади | Vaqt.uz