add

Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш тартиби белгиланди

Ушбу тартиб ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутади.

Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш тартиби белгиланди

«Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш» қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.

Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.

Унга кўра, эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:

радиациявий манбалар лойиҳа ҳужжатлари ва технологик ҳужжатларга мувофиқ тарзда ишлатилиши ва уларнинг техник соз ҳолатда сақланиши таъминланиши;

фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш чораларининг кўрилиши.

Ушбу тартибга мувофиқ лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талаблардан четланишлар аниқланиб, уларнинг сабаблари бартараф этилади. Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талаблардан четланишлар техник тизимлар орқали назорат қилиниб, автоматик хавфсизлик тизимлари ишга туширилади.

Шу билан бирга, радиациявий манбалар лойиҳасида автоматик хавфсизлик тизимларининг ишончлилиги, ҳосил бўлиши мумкин бўлган авариялар ва уларнинг оқибатлари лойиҳа ҳужжатларига асосан таҳлил қилиниши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг хавфсизлик талаблари белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш тартиби белгиланди | Vaqt.uz