add

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тартиби белгиланди

Бу бўйича тегишли хавфсизлик талаблари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тартиби белгиланди

“Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг” хавфсизлик талаблари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.

Ушбу ҳужжатда атом электр станциялари, кичик модулли ядро реакторлар, тадқиқот ядро реакторлар ҳамда бошқа ядровий қурилмалардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқаришда ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда хавфсизликни таъминлашга оид талаблар белгиланган.

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилиниши лозим:

- ходимларнинг нурланиш дозалари устидан доимий индивидуал назоратни амалга ошириш;

- радиоактив чиқиндиларни уларнинг фаоллик даражасига кўра таснифлаш;

- радиоактив чиқиндилардан радиация тарқалишининг олдини олиш мақсадида муҳофаза ва муҳандислик тўсиқларини қўллаш;

- ходимларни шахсий ҳимоя воситалари ҳамда дозиметрик назорат воситалари билан таъминлаш.

Шунингдек, радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда радиациявий назорат шакли объект лойиҳасида белгиланиши ва объектнинг эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.

Бундан ташқари, эксплуатация қилувчи ташкилотлар радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича йўриқномалар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиши лозим.

Теглар

Мавзуга оид

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тартиби белгиланди | Vaqt.uz