add

Рамзан Қодироқ соғлиги: унинг яқинларида умид сўниб бормоқда — ОАВ

Бугун 09:382 дақиқа

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиги оғирлашаётгани ҳақидаги хабарлар кучаймоқда — унинг атрофидагилар «охир яқин» деган фикрни очиқ айта бошлади.

Рамзан Қодироқ соғлиги: унинг яқинларида умид сўниб бормоқда — ОАВ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиги сўнгги ойларда сезиларли даражада ёмонлашган. Унга яқин манбаларга таянадиган «Кавказ. Реалии» мухолиф сайтининг ёзишича, Қодиров атрофидаги барча «ҳаммаси тугаётганини тушуниб турибди, фақат бу кун қачон содир бўлишини ҳеч ким билмайди». Манбанинг таъкидлашича, Чеченистон раҳбари энди бир соатдан ортиқ давом этадиган тадбирларга бардош бера олмаяптиди.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Қодиров расмий учрашувлар вақтида ўзини ноқулай ҳис қилади, тадбирларни тез-тез тўхтатишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, у ўзининг ташқи кўринишда аҳволи яхшиланаётгандек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. «У яшаш учун қаттиқ курашмоқда, бошқа одам бундай босимга чидай олмас эди», — дейди манба.

Нашрнинг эслатишича, Рамзан Қодиров соғлиғи билан боғлиқ илк жиддий шубҳалар 2025 йил бошида пайдо бўлган. Ўшанда у қарийб уч ҳафта жамоатчилик олдида кўринмаган. Кейинчалик феврал ойида унга буйрак фаолияти бузилиши билан боғлиқ ҳолатларда қўлланиладиган нефростома ўрнатилгани ҳақида маълумот тарқалган.

Ёз ойларида ҳам Чеченистон раҳбари оммавий майдондан деярли йўқолди. Расмий йиғилишлардаги иштирок рамзий тус олди: видеолавҳалар бир неча ўн сония билан чекланди, айрим кадрларда эса у умуман сўзламаган. Бу ҳолатлар соғлиқ муаммолари янада чуқурлашаётгани ҳақидаги гумонларни кучайтирган.

Июл ойида Туркия ОАВлари Бодрумда юз берган воқеа ҳақида хабар тарқатиб, Қодиров денгизда чўмилиш вақтида аҳволи ёмонлашиб, шошилинч шифохонага ётқизилганини ёзган эди. Манбалар бу ҳолатни шифокорлар тавсияларига амал қилмаслик ва ўзбошимчалик билан даволаниш билан боғлаган.

Йил охирига келиб Қодиров анъанавий тўғридан тўғри мулоқотга тайёргарлик кўрган, аммо тадбир бир неча бор қолдирилган. Якунда у сўнгги йиллардаги энг қисқа форматда ўтди: асосий вақт давомида аудитория билан бош вазир Магомед Даудов ва Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиев мулоқот қилди, тўлиқ ёзув эса эълон қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафта ичида Рамзан Қодиров Украина разведкаси тарқатган миш-мишларни уч марта рад этиб чиқди. У барча аъзоси соппа соғлигини айтиб, қасам ҳам ичди. Тасвирлардан бирида у омма олдига ҳасса таяниб чиққан.

Теглар

Мавзуга оид