add

Рамзон Қодиров ўғли Адам соппа-соғлиги ҳақида эски видеолавҳани эълон қилди

Бугун 10:092 дақиқа

Чеченистон раҳбари тарқалган миш-мишлардан сўнг ўғли Адам Қодиров иштирок этган расмий йиғилиш лавҳасини жамоатчиликка тақдим этди.

Рамзон Қодиров ўғли Адам соппа-соғлиги ҳақида эски видеолавҳани эълон қилди

Рамзон Қодиров ўзининг Telegram-каналида ўғли, республика хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров иштирокида куч тузилмалари командирлари билан ўтказилган йиғилишдан видеолавҳани жойлади. Видео Адам Қодировнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг эълон қилинди.

Эслатиб, ўтамиз, Рамзан Қодировнинг ворис деб ҳисобланадиган кенжа ўғли Адам Қодиров 16 январ куни автоҳалокатга учраб оғир жароҳатлар олгани ва даволаниш учун самолётга Москвага олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқдаги фаоллар Адам Қодиров иштирокида ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилиши авариядан бир кун аввал — 15 январ куни бўлиб ўтганига эътибор қаратишди.

Кечиктириб эълон қилинган лавҳада маълум қилишича, йиғилишда республикада бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, овоз бериш жараёнида хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, экстремизм ва радикал ғояларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинган. Ушбу мавзулар Чеченистонда ички барқарорликни сақлаш нуқтаи назаридан устувор йўналиш сифатида белгиланган.

Рамзон Қодировнинг таъкидлашича, йиғилиш давомида Адам Қодиров ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган. Сайловлар даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилган.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари ўғлига яқин вақтда махсус давлат мукофоти топширилганини ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, Адам Қодиров Запорижжя АЭСни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун «Атом станциялари хавфсизлигини оширишдаги хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Теглар

Мавзуга оид