Logo

Рақобат қўмитаси «Anor Bank»ни жаримага тортди

Бугун 10:141 дақиқа

Маълум бўлишича, «Anor Bank» ижтимоий тармоқларда қонунга хилоф равишда реклама жойлаштирган.

Рақобат қўмитаси «Anor Bank»ни жаримага тортди © yandex maps

Рақобат қўмитаси «Anor Bank» АЖга нисбатан реклама қонунчилиги бузилиши ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, текширув Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган. Унда банк томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган акция рекламасида шартлар тўлиқ очиб берилмагани юзасидан эътироз билдирилган.

Ўрганиш давомида рекламада молиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муҳим маълумотлар — акциянинг амал қилиш шартлари, белгиланган лимитлар ва улардан ошиб кетилганда ундириладиган комиссия ҳақидаги ахборотлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қўмита Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16, 21 ва 43-моддалари талаблари бузилиши аломатлари юзасидан «Anor Bank» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўлланилган.

Шунингдек, қўмита банкка қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўмита умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилигини бузган 6 та туроператорни жазолаган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Рақобат қўмитаси «Anor Bank»ни жаримага тортди | Vaqt.uz