add

Рекламаларда ботлар фаоллашди: сохта трафик улуши кескин ошди

31.10.2025 | 10:16952

Киберхавфсизлик таҳлилчилари маълумотларига кўра, Россияда интернет-рекламада ботлар улуши августдаги 2 фоиздан октябрда 20 фоизга етди. Ноябрга бориб бу кўрсаткич 35 фоиздан ошиб кетиши мумкин.

Рекламаларда ботлар фаоллашди: сохта трафик улуши кескин ошди

Киберхавфсизлик соҳасидаги таҳлилчилар интернет-рекламаларда сохта трафик — яъни ботлар фаолияти кескин ошганини қайд этмоқда. Servicepipe компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, 2025 йилнинг августидан октябригача реклама кампанияларида ботлар улуши 2 фоиздан 20 фоизгача ўсган.

Компания мутахассислари 50 та турли реклама кампаниясини таҳлил қилиб, айрим ҳолатларда бот сўровлари сони 4 миллиондан 90 миллионгача ошганини аниқлади. Агар тенденция шу тарзда давом этса, ноябрь якунига қадар бот трафик улуши 35 фоиздан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Таҳлилчилар бу ҳолатни куз-қиш мавсумидаги анъанавий реклама фаоллиги билан изоҳлайди. Айниқса, «қора жума» каби йирик савдо тадбирлари олдидан реклама харажатлари кўпайган сари, сохта фаолият билан шуғулланувчи ботлар ҳам кўпаяди. Тадқиқотда қайд этилишича, масалан, 10 миллион рубллик реклама бюджети бўлган кампанияда ботлар ҳисобига йўқотишлар 3,5 миллион рублгача етиши мумкин.

Ассоциация маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида интернет-реклама ҳажми 267 млрд рублга етди (+10 фоиз йиллик ўсиш). Шу асосда Servicepipe ноябр ойида сегмент ҳажми 56–62 млрд рубл атрофида бўлишини, шундан тахминан 20 млрд рублни ботлар «кўриб чиқиши» мумкинлигини башорат қилмоқда.

Реклама бозори иштирокчилари ҳам бу тенденцияни тасдиқламоқда. Solta платформаси тижорат директори Алексей Серяновнинг таъкидлашича, улар ҳар бир кампания бошланишида ноқонуний трафикнинг 50 фоизга яқинини филтр орқали блоклайди. Унинг фикрича, ботлар улуши ноябрда 35 фоиздан ошиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, айрим ноаниқ платформалар реклама сотиш орқали фойда олиш учун ботлардан фойдаланмоқда.

Бироқ ҳамма агентликлар бу фикрга қўшилмайди. D?Agency раҳбари Игор Демидов маълум қилишича, уларнинг мижозлари учун ботлар улуши 1,5–3 фоиз атрофида бўлиб, бу статистик меъёрга мос келади. Масалан, VK Ads’нинг учинчи чорак ҳисоботида шубҳали босишлар улуши 2,8 фоиздан ошмаган, «Яндекс» эса реал вақтда фродни филтрлаш учун машинали ўқитиш тизимларидан фойдаланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Рекламаларда ботлар фаоллашди: сохта трафик улуши кескин ошди | Vaqt.uz