add

Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар валюталари тобора бир йўналишда ҳаракатланмоқда

Ривожланган ва ривожланаётган бозорлар валюталари ўртасидаги боғлиқлик 4 йиллик максималга етди. Бу сиёсий хавфлар ривожланган давлатларга ҳам таъсир этаётганини кўрсатмоқда.

Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар валюталари тобора бир йўналишда ҳаракатланмоқда

Сўнгги йилларда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар валюталари ўртасидаги ҳаракатлар тобора уйғунлашиб бормоқда. Бу ҳолат анъанавий иқтисодий назарияларни рад этиб, валюталарга глобал хавф-хатар кайфияти кўпроқ таъсир қилаётганини англатади.

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, 13 та ривожланаётган бозор валютаси ва 10 та ривожланган давлат валютаси ўртасидаги 60 ҳафталик корреляция 0,89 даражага етди — бу 2021 йил ноябридан бери энг юқори кўрсаткич.

korellyatsia bloomberg

Бу тенденция валюталар энди иқтисодий ўсиш ёки фоиз ставкаларига оид маҳаллий омиллардан кўра глобал хавфлар ва сиёсий хатарлар таъсирида ҳаракатланаётганини англатади.

Сўнгги олти ой ичида ривожланаётган бозор валюталари долларга нисбатан ўртача 1,2 фоизга қимматлаган бўлса, G10 мамлакатлари валюталари фақат 0,4 фоизга ўсган. Бу, ривожланаётган давлатлар валюталари анъанавий «портлаш ва таназзул» даврларига қараганда барқарорроқ бўлаётганини кўрсатади.

Mizuho Securities компаниясининг Токио шаҳридаги бош стратегиячиси Шоки Оморининг ёзишича, активлар бўйича паст волатиллик тарихан ривожланаётган бозорлардаги «карри-трейд» стратегияларини қўллаб-қувватлайди. У айрим ривожланаётган давлат валюталари G10 валюталарига нисбатан устун бўлишини кутмоқда.

Шу билан бирга, Goldman Sachs таҳлилчиси Стюарт Женкинснинг таъкидлашича, ривожланган давлатлар валюталари молиявий ва сиёсий хавфлар билан боғлиқ бўлиб турганда, ривожланаётган бозор валюталари юқори фоиз даромади ва паст валюта ўзгарувчанлиги шароитида яхшироқ натижа кўрсатиши мумкин.

Экспертларнинг фикрича, бу тенденция яқин ойларда ҳам давом этиши кутилмоқда, чунки глобал молиявий бозорлардаги риск кайфияти барча турдаги активларга бир вақтда таъсир қилаётган бўлиб, валюталарни ҳам бир йўналишда ҳаракатлантирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар валюталари тобора бир йўналишда ҳаракатланмоқда | Vaqt.uz