Logo

Россия Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан бензин қидирмоқда

Бугун 14:251 дақиқа

Нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган ҳужумлар ортидан мамлакатда бензин танқислиги кучаймоқда.

Россия Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан бензин қидирмоқда © tenchat.ru

Россия нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар ҳужуми оқибатида юзага келган бензин тақчиллигини камайтириш учун денгиз орқали ёқилғи импорт қилишни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, бензиннинг бир қисми Осиё, жумладан Қозоғистон орқали Россиянинг ғарбий портларига етказиб берилади.

Россия аввал ҳам Қозоғистон ва Беларусдан оз миқдорда бензин харид қилган. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу давлатларда Россияда юзага келиши мумкин бўлган йирик танқисликни қоплаш учун етарли захира мавжуд эмас.

Шу сабабли Россия бензин экспортини июль ойи охиригача тақиқлаган. Ёқилғи тақчиллиги аллақачон Қрим ва Сибирдаги икки ҳудудда қайд этилган. ОАВ хабарларига кўра, яна 12 та ҳудудда ҳам шунга ўхшаш муаммолар кузатилмоқда.

Мутахассислар фикрича, денгиз орқали бензин импорт қилиш қисқа муддатли ечим бўлиши мумкин. Бироқ юқори транспорт харажатлари ва логистика муаммолари туфайли бу чоралар танқисликни тўлиқ бартараф эта олмайди.

Аввалроқ, Украина дронлари Москвадаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба бергани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Россия Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан бензин қидирмоқда | Vaqt.uz