add

Россияда импорт техникаси қимматлашади: 2026 йилдан янги солиқ амалга кирмоқда

Бугун 08:38951

2026 йил сентябридан бошлаб Россияда техника нархлари сезиларли ошиши кутилмоқда. Сабаби — импорт учун жорий этилаётган янги «технологик йиғим»дир.

Россияда импорт техникаси қимматлашади: 2026 йилдан янги солиқ амалга кирмоқда

Россия ОАВлари хабар беришича, ҳукумат миллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт техникаси учун солиқ тизимини тасдиқлади. Унга кўра, четдан келтириладиган техника ва электрон қисмлар учун категориясига қараб алоҳида йиғим ундирилади.

Бу йиғим айниқса Россия ишлаб чиқарувчилари кам ёки йўқ даражада иштирок этадиган сегментларга — масалан, компьютер қисмлари бозорига катта таъсир кўрсатади. Яъни, кўпгина техника турлари сезиларли даражада қимматлашиши мумкин.

Қонун 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Шунингдек, «Адолатли Россия» партияси раҳбари Сергей Миронов ҳозирги иқтисодий вазиятдан ташвишда эканини билдирди. Унга кўра, инфляция аҳоли даромадларини еб қўймоқда, реал ўсиш суръати тўрт баробарга секинлашган. Миронов нарх-наво устидан самарали давлат назоратини таъминлайдиган махсус орган — Давлат нарх қўмитасини тузишни таклиф этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Россияда импорт техникаси қимматлашади: 2026 йилдан янги солиқ амалга кирмоқда | Vaqt.uz