add

Россиянинг 2026 йилги бюджети: армияга триллионлар, халққа янги солиқлар

Россия Давлат думаси армия учун рекорд маблағ, бизнес ва аҳоли учун эса янги солиқлар ҳамда тиббиётда қисқартиришларни тасдиқлади.

Россиянинг 2026 йилги бюджети: армияга триллионлар, халққа янги солиқлар

Россия Давлат Думаси 2026 йил учун бюджет қонунлар пакетини иккинчи, асосий ўқишда қабул қилди. Қабул қилинган ҳужжатларда ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 22 фоизга кўтариш, армия ва куч тузилмалари учун 40 трлн рублдан зиёд харажатлар ҳамда тиббиётга ажратиладиган маблағларни қисқартириш кўзда тутилган.

Сунъий интеллект ва армияга оид сармоялар ортида кичик бизнесга солинадиган солиқ юки ҳам оғирлашмоқда. Қабул қилинган солиқ ислоҳотига кўра, «енгиллаштирилган» солиқ тизими 4,4 млн компаниядан кўпини қамраб олган бўлса-да, даромад лимити 2026 йилда 20 млн, 2027 йилда 15 млн ва кейин 10 млн рублга туширилади.

Айни пайтда жарималар ва божхона тўловлари миқдори 1,5–10 баробар оширилади. Солиқ ва жарималар орқали жами 3,2 трлн рубл қўшимча тушум режалаштирилмоқда. Давлат бюджети бўйича умумий харажатлар 44,07 трлн рублни ташкил этади.

Энг катта харажат мақоми миллий мудофаага тегишли — 2026 йили 12,9 трлн рубл, кейинги икки йилда эса умумий 39,5 трлн рубл сарфланади. Шу билан бирга, полиция, Росгвардия ва махсус хизматлар бюджети 3,91 трлн рублгача оширилади.

Бироқ тиббиёт харажатлари қарийб музлатиб қўйилди: 2025 йилда 1,86 трлн рубл бўлган маблағ келаси йили атиги 1,87 трлн рублгача етарди. «Узоқ ва фаол умр» дастурига ажратиладиган маблағ 26 фоизга қисқартирилади. Қолаверса, қишлоқ шифокорлик пунктлари, шошилинч тиббий ёрдам, қандли диабет, рак ва юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ лойиҳалар ҳам қисқартирилди.

Теглар

Мавзуга оид

Россиянинг 2026 йилги бюджети: армияга триллионлар, халққа янги солиқлар | Vaqt.uz