
Россиянинг «хуфиёна армияси»: Украина урушида марказий осиёлик мигрантлар ҳалок бўлмоқда
25.06.2025 | 15:45409613
Украинадаги уруш бир қанча фронтларда кечмоқда. Аммо Россиянинг ичида ҳам ҳаёт учун кураш кетмоқда: депортация марказлари, миграция идоралари ва қурилиш объектлари орқали минглаб марказий осиёлик мигрантлар ўзлариники бўлмаган урушга ёлланмоқда ёки мажбурий равишда жалб этилмоқда.

Atlantic Councilʼнинг Украина Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Хочу жить» («Яшашни истайман») лойиҳаси маълумотларига таяниб ёзишича, айни пайтда Россия қуролли кучлари сафида уч мингдан ортиқ Марказий Осиё давлатлари фуқаролари хизмат қилмоқда.
Россия асосан ўз ҳудудларидаги ички манбалар — айниқса, этник озчиликлар ҳисобига армиясини тўлдириб келади. Бироқ, агар «Хочу жить» лойиҳасининг маълумотлари тўғри бўлса, марказий осиёликлар ҳозир Россия томонида урушда қатнашaётган хорижликлар орасида иккинчи энг йирик гуруҳни ташкил қилмоқда — биринчи ўринда КХДРдан ёлланган тахминан 11 минг нафар аскар туради. Бироқ сўнгги ҳафталарда уларнинг деярли ярми жангда ҳалок бўлгани айтилмоқда, қолганлари эса фронтдан ғойиб бўлган.
 
Россиянинг «харжланадиган» аскарлари
«Хочу жить» ҳисоботи келтирган рақамлар даҳшатли:
- 1110 нафар ўзбекистонлик ҳарбийга жалб этилган; улардан 109 нафари ҳалок бўлган.
 - 931 нафар тожикистонлик; 196 нафари ўлган.
 - 360 нафар қирғизистонлик; 38 нафари ҳалок.
 - 170 нафар туркманистонлик; 27 нафари ҳалок бўлган.
 





