add

Саакашвили қамоқхонага қайтарилди

Бугун 11:55191

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили даволанаётган клиникасидан қамоқхонага қайтарилди.

Саакашвили қамоқхонага қайтарилди

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи қониқарли бўлгани ва энди стационар даволанишга муҳтож эмаслиги сабаб, у фуқаролик сектори клиникасидан чиқарилиб, 12-сонли ахлоқ тузатиш муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда Грузия Махсус пенитенсиар хизматининг баёнотида айтилган.

Саакашвили 2021 йил 1 октябрда ҳибсга олинганидан бери қамоқхона камерасида жами ярим йилдан камроқ вақт ўтказган, қолган вақтини эса клиникаларда ўтказган.

Ҳибсга олинганидан сўнг эълон қилган 50 кунлик очлик тутиши оқибатида унинг соғлиғи ёмонлашгани боис, Саакашвили дастлаб қамоқхона шифохонасида, кейин ҳарбий госпиталда, 2022 йил майидан бошлаб эса «Вивамед» клиникасида даволанган.

Теглар

Мавзуга оид

Саакашвили қамоқхонага қайтарилди | Vaqt.uz