Саида Мирзиёева АҚШ вакили билан Мар-а-Лагода учрашди

Бугун 10:101 дақиқа

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашди.

Саида Мирзиёева АҚШ вакили билан Мар-а-Лагода учрашди

6-апрел куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Учрашув Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган. Томонлар мулоқот давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

«АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан Мар-а-Лагода учрашганимдан мамнунман. Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан», — дейди Саида Мирзиёев.

Ўз навбатида, Сержио Гор ҳам ушбу учрашувга ижобий баҳо берди.

«Президент Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси сифатида, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевани Mar а Лагода кутиб олишдан жуда мамнунман. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун шу ҳафта Вашингтонда самарали учрашувларни интиқлик билан кутаман!», — деб ёзиб қолдирди Х саҳифасида.

Шунингдек, эълон қилинган суратда, АҚШ президентининг қизи Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам акс этган.

Саида Мирзиёева ва Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраислари ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид