Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди

Бугун 08:301 дақиқа

Суҳбат марказида савдо, иқтисодиёт, энергетика ва IT соҳаларидаги қўшма лойиҳалар бўлган.

Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди © Foto: t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча, 15 апрел куни Тошкентда Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, улар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилган.

«Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва IT соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди. Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Президенти Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид