
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди
Тошкентда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, айниқса таълим, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан мулоқот ўтказди.
Суҳбатда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда Коммуникация марказининг Ўзбекистон–Хитой муносабатларини мустаҳкамлашдаги ўрни алоҳида қайд этилди.
Таълим, фан, маданият ва туризм йўналишларида алмашинувларни кенгайтириш муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди. Томонлар яқин мулоқотни давом эттириш, қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш ва амалий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева ACWA Power компанияси бошқарув раиси ва Vision Invest компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунан билан ҳам учрашганди.





