Самарқанд учун 2030 йилгача йўл харитаси тасдиқланди

Президент қарорига мувофиқ, янги ташкил этиладиган «Самарқанд Инвест компанияси» давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажариши кутилмоқда.

Самарқанд учун 2030 йилгача йўл харитаси тасдиқланди
2025 йил 7 август куни қабул қилинган ПҚ–244-сонли Президент қарори билан Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Ҳужжатга кўра, вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 165 трлн сўмга етказилиши мақсад қилинган. Шунингдек, саноат ва хизматлар соҳаларида жами 6,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Туризм, саноат ва хизматлар экспорти ҳажми эса 3,5 млрд долларгача оширилиши кўзда тутилмоқда. Қарорда вилоят ҳокимлиги муассислигида «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ ташкил этилиши белгиланди. У давлат ва тадбиркорлар ўртасида мулоқот кўприги сифатида фаолият юритади. Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади.

Теглар

Мавзуга оид