Logo

Самарқанд халқаро технология университетининг 352 нафар талабаси бошқа ОТМга ўтиш учун ариза топширди

Бугун 21:121 дақиқа

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда университет фаолияти тўхтатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Самарқанд халқаро технология университетининг 352 нафар талабаси бошқа ОТМга ўтиш учун ариза топширди © Ijtimoiy tarmoqlar

Самарқанд халқаро технология университетида таҳсил олаётган 352 нафар талабадан ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш бўйича аризалар қабул қилинди. Ижтимоий тармоқларда университет фаолияти тўхтатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Таълим ва илм-фан вазирлиги бунга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, университетда юзага келган ташкилий ва молиявий ҳолатлар сабабли талабаларнинг таълим олишини давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, вазият ўрганилган. Ҳозирга қадар 352 нафар талаба ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш бўйича ариза билан мурожаат қилган.

«Вазирлик ҳар бир талабанинг таълим олиш ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ўқишини узлуксиз давом эттириши учун зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Таълим ва илм-фан вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, Самарқанд халқаро технология университети «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ муассислигида 2022 йил 28 августдаги 036721-сонли лицензия асосида фаолият юритиб келган.

Айни пайтда мазкур олий таълим ташкилотида 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича жами 451 нафар талаба таҳсил олиб келмоқда.

Теглар

Мавзуга оид