add

Санкциялар остида қолган «Лукойл»: Компания халқаро активларини сотмоқчи

АҚШ ва ЕИ жорий этган чекловлар ортидан «Лукойл» ўзининг хориждаги активларини сотиш ниятида эканини расман эълон қилди. Компания потенциал харидорлардан таклифларни қабул қилмоқда.

Санкциялар остида қолган «Лукойл»: Компания халқаро активларини сотмоқчи

Россиянинг йирик нефт компанияси «Лукойл» халқаро активларини сотиш бўйича музокараларни бошлаганини маълум қилди. Компания баёнотида айтилишича, айрим давлатлар жорий этган чеклов чоралари туфайли мазкур қарор қабул қилинган. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар берди.

«Баъзи давлатлар компанияга ва унинг шўъба корхоналарига нисбатан санкциялар жорий этгани сабабли, «Лукойл» ўзининг халқаро активларини сотиш ниятида. Потенциал харидорлардан келган таклифлар кўриб чиқилмоқда», — дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, компания активлар савдоси АҚШ Молия вазирлигининг (OFAC) компания фаолиятини босқичма-босқич тугатишга рухсат берувчи лицензияси доирасида амалга оширилишини маълум қилган. Зарур ҳолларда компания халқаро активларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун ушбу лицензияни узайтириш бўйича мурожаат қилиши ҳам айтиб ўтилган.

Маълумот учун, АҚШ Молия вазирлиги 22 октябр куни «Лукойл» ва унинг 50 фоиздан ортиқ улушига эга бўлган шўъба компанияларига нисбатан санкциялар жорий этган.

Европа Иттифоқи ҳам 23 октябрдаги 19-пакет санкциялар доирасида компаниянинг Дубайда жойлашган «Litasco Middle East DMCC» бўлинмасига нисбатан чекловлар жорий этган эди.

«Лукойл» Руминия ва Болгарияда иккита нефтни қайта ишлаш заводига, Ироқдаги «Ғарбий Курна–2» лойиҳасининг 75 фоиз улушига ҳамда Африкадаги қатор активларга эгалик қилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, янги санкциялар «контрпродуктив сигнал» бўлиб, Украинадаги можарони ҳал этишга ёрдам бермайди. Вазирлик бу чекловлар Россия иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмаслигини, мамлакат бу каби рестрикцияларга нисбатан «мустаҳкам иммунитет» ҳосил қилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия нефт гигантлари «Лукойл» ва «Роснефт» акциялари янги АҚШ санкциялари ортидан 4 фоизгача пасайгани ҳавида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Санкциялар остида қолган «Лукойл»: Компания халқаро активларини сотмоқчи | Vaqt.uz