add

АҚШ санкцияларидан сўнг «Лукойл» ва «Роснефт» акциялари кескин қадрсизланди

23.10.2025 | 18:205081 дақиқа

Россия нефт гигантлари «Лукойл» ва «Роснефт» акциялари янги АҚШ санкциялари ортидан 4 фоизгача пасайди. Иқтисодчилар буни «энергетика бозоридаги янги зарба» деб баҳоламоқда.

АҚШ санкцияларидан сўнг «Лукойл» ва «Роснефт» акциялари кескин қадрсизланди

Россиянинг энг йирик нефт компаниялари — «Лукойл» ва «Роснефт» акциялари 23 октябр куни эрталабги савдо сессиясида кескин арзонлашди. АҚШнинг уларга қарши жорий этган янги санкциялари ортидан бу ҳолат бозордаги асосий воқеага айланди.

Investing портали маълумотларига кўра, «Лукойл» акциялари савдо бошланишидан сўнг 4,37 фоизга, «Роснефт» эса 3,21 фоизга қадрсизланди. Иккала компания ҳам «қизил зона»да — яъни йирик йўқотувчилар қаторига кирди. Улар билан бир қаторда «Газпром», ВТБ ва «Сбербанк» акциялари ҳам пасайиш қайд этмоқда.

Молия бозорларида таҳлилчилар ушбу қимматбаҳо қоғозларни сотишни тавсия этмоқда. «Инвесторлар нафақат фойдадан маҳрум бўлиш, балки активларига нисбатан халқаро чекловлар кучайишидан хавотирда», — дейди бозор таҳлилчиси Андрей Крилов.

22 октябр куни АҚШ Молия вазирлиги «Роснефт» ва «Лукойл» компанияларига, шунингдек, уларнинг тегишли шуъба тузилмаларига нисбатан кенг қамровли санкциялар эълон қилган эди. Чекловлар «Роснефт»нинг 28 ва «Лукойл»нинг 6 та шуъба компанияларига ҳам тааллуқли.

АҚШ президенти Доналд Трамп янги чекловларни изоҳлар экан, «фурсат етиб келганини ҳис қилдим», деди. У шу билан бирга Владимир Путин билан режалаштирилган учрашув бекор қилинганини ҳам расман тасдиқлади.

Иқтисодчилар фикрича, янги санкциялар нафақат Россия энергетика соҳаси, балки бутун молия тизими учун қўшимча босим омили бўлади.

Теглар

Мавзуга оид