Саноат корхоналарига экологик имтиёзлар берилади

03.03.2026 | 11:351 дақиқа

Атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтирган корхоналарга компенсация тўловларининг 70 фоизигача қайтариш имконияти яратилди.

Саноат корхоналарига экологик имтиёзлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 28-феврал кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича И ва ИИ тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Рағбатлантиришнинг биринчи босқичи

Қарорга мувофиқ, рағбатлантириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш учун фон мониторинг станциясини ўрнатган корхоналар табиатга етказилган зарар учун ҳисобланган компенсация тўловлари бўйича қарздорликдан озод этилади. Шунингдек, республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизи икки йил давомида қайтариб берилади.

Иккинчи босқич

Иккинчи босқичда эса мониторинг станциясини ўрнатган корхона кейинги бир йил ичида чанг-газ ҳамда локал оқова сувларни тозалаш ускуналарини ишга туширса, бюджетга ўтказиладиган компенсация тўловларининг 70 фоизи икки йил мобайнида қайтарилади.

Тартибга кўра, корхона мониторинг станцияси ёки тозалаш ускуналарини ўрнатгани ҳақида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Экология қўмитасига хабарнома юборади.

Экология қўмитаси хабарнома ва илова қилинган ҳужжатларни 15 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади. Ўрганиш натижасига кўра, корхонани рағбатлантириш тўғрисида расмий хулоса расмийлаштирилади.

Теглар

Мавзуга оид