add

Саудияга сафар қилган ўзбекистонликлар сони кескин ошди

Кеча 12:353391 дақиқа

2025 йилнинг 10 ойида Саудия Арабистонига борган фуқаролар сони қарийб 70 фоизга ўсди.

Саудияга сафар қилган ўзбекистонликлар сони кескин ошди

2025 йилнинг январ–октябр ойларида 237 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96 минг нафарга кўп бўлиб, қарийб 68 фоизлик ўсишни ташкил этди. Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун энг тез ривожланаётган саёҳат йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Саудия Арабистонига сафар қилган фуқароларнинг кўпчилиги туризм мақсадида йўлга чиққан. Хусусан, 197,9 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга саёҳат учун боргани қайд этилган. Бу кўрсаткич умумий сафарлар ҳажмининг асосий қисмини ташкил этади.

Қариндошларни йўқлаш мақсадида 38,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Саудия Арабистонига сафар қилган. Бу ҳолат икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси ва оилавий алоқаларнинг фаоллигини кўрсатади.

Даволаниш мақсадида борган фуқаролар сони нисбатан кам бўлиб, 924 нафарни ташкил этган. Хизмат юзасидан сафарлар эса — 66 нафар. Таълим олиш мақсадида Саудия Арабистонига борган ўзбекистонликлар сони 31 нафарни ташкил қилган.

Мутахассислар ушбу ўсишни визавий тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши, авиақатновлар сонининг кўпайиши ҳамда Саудия Арабистонида туризм инфратузилмасининг фаол ривожланиши билан боғламоқда.

Теглар

Мавзуга оид