add

Шароф Рашидов тумани ҳокими озодликка чиқдими? Олий суд расмий изоҳ берди

28.10.2025 | 11:5818241

10 июл куни Маҳмуд Холбўтаев нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими озодликка чиқдими? Олий суд расмий изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган Маҳмуд Холбўтаев озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов бу хабарларни рад этди.

Собиқ ҳоким айни вақтда Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Абидовга кўра, жорий йилнинг 10 июл кунидаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан Маҳмуд Холбўтаевга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

«М. Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг иш юритувида бўлиб, бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинади», - дейилган хабарда.

Теглар

Мавзуга оид

Шароф Рашидов тумани ҳокими озодликка чиқдими? Олий суд расмий изоҳ берди | Vaqt.uz