Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Италия» саммитида қатнашади  

Саммитда минтақавий давлатлар раҳбарлари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Италия» саммитида қатнашади  
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остонда ўтадиган «Марказий Осиё – Италия» форматидаги саммитда иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Тадбирда минтақадаги барча давлатлар раҳбарлари ва Италия Бош вазирининг қатнашиши режалаштирилган. Саммит доирасида асосий эътибор «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, инвестициявий ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро алоқаларни кучайтиришга қаратилади. Мазкур саммит Италия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Италия муносабатлари фаол ривожланиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Самарқанддаги кўчалардан бирига Италия пойтахти – Рим номи берилган эди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунларида қабул қилинган.

Теглар

Мавзуга оид